Ўзбекистонда “кўчага қарши рейдлар” номини олган оммавий ҳибсга олишлар бошланганидан икки ҳафта ўтиб, Ички ишлар вазирлиги Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиевнинг қамоққа олинганини тасдиқлади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, Бахти Ташкентский ва Садиазиз медгородок тахаллуси билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва Саидазиз Саидалиевга ҳам қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Салимбой ноқонуний қурол сақлаш, Бахти Ташкентский гиёҳвандлик воситалари, Саидалиев эса товламачиликда гумон қилинмоқда. Айни пайтда Тошхўжаевнинг айтишича, Ғафур Раҳимовга қарши жиноят иши йўқ. Зарбдор 40 кунлик амалиёти доирасида ҳибсга олинганлар сони расмий маълумотга кўра, 300 дан ошиб кетган. Қўшни давлатлар матбуоти Мирзиёев ўзбек мафиясига қарши уруш бошлагани ҳақида ёзмоқда. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Бу мавзуни бугун АҚШда яшаётган журналист ва собиқ депутат Жаҳонгир Муҳаммад ҳамда сиёсий таҳлилчи Рафаэль Сатторовлар билан муҳокама қиламиз.
МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДА САВОДСИЗЛАР ИШЛАШИГА ЯНА БИР ИСБОТ
мана Маданият вазирлигининг аҳволи, бошқалардан савод сўрагунча ўзлари саводни оширса яхши бўларди. Уят, шарманда. Бошқарув давлат ташкилотидан чиқаётган хатнинг аҳволи. Шу хат чиққунига қадар ўзи