Мирзиёевлар амирлиги

Bu post  Ko‘rishlar soni mavjud emas.   marta ko‘rilgan

Озодликнинг шу йил 8 июль куни эълон қилинган президент Шавкат Мирзиёев бошқарувидаги непотизмга оид “Мирзиёевлар амирлиги” деб номланган суриштирувини ҳозиргача биргина YouTube платформасида 2 миллионга яқин одам кўрди. Ваҳоланки, суриштирув эълон қилинган илк соатларда видео “муаллифлик ҳуқуқи бузилгани” важидан блоклаб қўйилди. Канададаги Agency of Internet Rights компанияси суриштирувдан ўрин олган 20 секундлик видеокадр ўз ҳамкорларидан бирига тегишли эканини иддао қилиб YouTube дан уни блоклашни сўраган. “Страйк” берилган видеокадр Ўзбекистон президенти матбуот хизматига тегишли бўлиб, президент ва бошқа давлат идоралари тайёрлаган материаллар жамоатчилик мулки ҳисобланади. Озодлик муаллифлик ҳуқуқи масаласига ойдинлик киритилгунича YouTube билан боғланиб, видеоматериалда fair use ёки “ҳалол фойдаланиш” қоидалари бузилмаганини исботлаб берди ва видео блокдан чиқарилди. Аммо орадан ярим соат ўтмай, яна айни агентлик айни видеокадрлар учун “страйк” берди. Видеосуриштирувни иккинчи марта блокдан чиқариш анча вақт олди. Бу орада тармоқлар жунбушга келди; тармоқ фойдаланувчилари видео нима учун блоклангани ва уни қаерда томоша қилиш мумкинлиги ҳақида саволлар бера бошлашди. 10 июль куни Озодлик сўровига жавобан Agency of Internet Rights компанияси раҳбарияти Озодлик контентининг ўзлари томонидан блокланишини “хатолик” деб атади ва видео блокдан чиқарилди. Озодлик ҳозирда видеонинг блокланиши юзасидан қўшимча текширувлар олиб бормоқда. Мирзиёев конституциядаги икки муддат ўрнига учинчи муддатга сайланган 9 июль кунги президент сайлови арафасида эълон қилинган суриштирув, Озодликнинг олдинги қатор суриштирувлари каби ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини ларзага солди. Аммо Президент Мирзиёев администрацияси Озодликнинг суриштирув чоп этилишидан олдин йўллаган саволларини ҳам, тармоқ фаолларининг суриштирувдаги фактлар юзасидан расмий изоҳ бериш ҳақидаги чақириқларини ҳам жавобсиз қолдирмоқда.

Озодлик суриштирувлари давом этади.

Ushbu postni ulashing

Bizning yangiliklarga obuna bo‘ling

Yangilanishlarni oling va eng yaxshilardan o‘rganing

Ko‘proq o‘rganish uchun

Muhim yangiliklaringiz bormi?

Bizga xabar yuboring va aloqada bo‘ling